Мисрда мумиёланган тимсоҳлар қабри топилди

Мисрнинг жанубидаги Қуббат ал-Ҳава шаҳридан мумиёланган тимсоҳлар қабри топилди. Бу ҳақда “Heritage daily” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, қабрдан тимсоҳнинг бешта скелет ва бешта бош суяги топилган.

“Бундан олдин ҳам Миср ҳудудидан йигирмага яқин мумиёланган тимсоҳлар топилган эди. Аммо бир вақтнинг ўзида бу даражада яхши сақланмаган эди”, дейди тадқиқотчи археозоолог Беа де Купер.

Топиб олинган тимсоҳ жасадлари милоддан аввалги 300 йиллар оралиғида яшаб ўтган бўлиб, узунлиги 1,8 дан 3,5 метргача. Улар дастлаб бошқа жойга дафн этилган. Шунингдек, ҳайвонлардан бирининг ичидан бундай судралувчиларга сувда мувозанатни сақлашига имкон берадиган тошлар топилган.