Ўзбек олимлари янги ўсимлик турини кашф этди

Фанлар академияси Ботаника институти ходимлари пиёз (Allium)нинг янги турини аниқладилар. Сурхондарё вилоятидаги Боботоғ тизмасидан топилган бу тур Allium suhangii деб номланди.

Кашф қилинган янги турнинг тавсифи машҳур PhytoKeys журналида нашр этилди. Мақола Allium туркумига мансуб бўлган янги турнинг Ўзбекистон ҳудудидан топилганлигини ва уни тўлиқ Ўзбекистон флораси учун ноёб эндемик тур эканлигини кўрсатади.