Аввалроқ, Тошкентда эркак киши ўзини юқори қаватдан ташлагани бўйича хабарлар тарқалганди. Бош прокуратура ушбу ҳолат бўйича қўшимча ахборот берди.
13 март куни соат 18.30 да 1995 йилда туғилган Россия Федерацияси фуқароси Андрей Ш. Миробод тумани, Буюк Турон кўчаси, 75-уйнинг еттинчи қаватида жойлашган хонадондан ўзини пастга ташлаб, вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура маълумотида айтилади.
Текшириш доирасида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Шунингдек, содир бўлган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.