19 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 19 март куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-10, кундузи 20-22 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 19-24 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти -вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг 2000 метрдан баланд тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.