Андижон халқаро аэропорти вақтинча ёпилади

Андижон халқаро аэропорти 1 апрель санасидан бошлаб вақтинча ёпилади. Бу ҳақда UzbMeteo Telegram канали хабар берди.

Унга кўра, Uzbekistan Airports акциядорлик жамияти 23 март куни “Андижон халқаро аэропорти” МЧЖни аэродром қопламасини реконструкция қилиниши учун ёпилиши ва парвозларни тўхтатилиши тўғрисида буйруқ чиқарган. Мазкур буйруққа асосан, Андижон халқаро аэропорти жорий йилнинг 1 апрель санасидан бошлаб, аэродром қопламасини реконструкция қилиниши туфайли авиапарвозлар учун вақтинча ёпилади.