Қон ва қон маҳсулотлари билан ишлайдиган тиббиёт ходимлар гепатит “В”га қарши эмланади



Президентимизнинг 25 апрель 2022 йилдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда  16 май 2022 йилдаги “Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорлари, унда белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида қон ва қон маҳсулотлари билан бевосита ишлаётган 2 минг 980 нафар  сирдарёлик тиббиёт ходимлар гепатит “В” касаллигига қарши бепул эмланади.

Энг муҳими, бу турдаги эмлаш касбий вазифаларидан келиб чиқиб, қон ва қон таркибидаги суюқ моддалар билан тўғридан – тўғри мулоқотда бўладиган тиббиёт ходимларига тавсия этилади. Бу эса гепатит “В” (ВГВ) вируси келтириб чиқарадиган, тиббиёт ходимлар соғлигига хавф соладиган  нозокомиал (шифохона ичи инфекцияси) касалликларни олдини олишга ёрдам беради.