Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 апрелдаги ПФ-59-сонли “Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан давлат ва жамият ҳаётида давлат тилининг нуфузини ошириш, уни илмий асосда ҳар томонлама ривожлантириш ва қўлланиш доирасини кенгайтириш, давлат тилининг замонавий илм-фан тараққиётида тутган ўрни ва рўлини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилди.
Аввалроқ Ахборот-таҳлилий порталимизда «Давлат тили департаменти тугатилди: тарихий ташаббуснинг умри 3 йилмиди?» мақоласида Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти ҳам тугатилгани ва бу ишнинг хато эканлиги ҳақида айтиб, давлат тили бўйича ҳукумат миқёсидаги тузилма қандай бўлиши кераклиги ҳақида қатор таклифларни билдириб ўтган эдик.
Ниҳоят бизнинг талаб ва истакларимизмеваси ўлароқ Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилди. Эндиликда ушбу департамент номигагина бўлиб қолмаслиги, мамлакатда кутилмаган ўзгаришларни амалга ошириши керак.
Хусусан: давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш, давлат тилининг амал қилиши билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан, шунингдек, уни ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш бўйича таклифлар тайёрлаш, ўзбек тилининг ёзма нутқи меъёр ва қоидаларини ишлаб чиқиш бўйича ҳамда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини тўлиқ жорий этиш борасидаги ишларни жадаллаштириш, илмий асосланган янги сўз ва атамаларни истеъмолга киритиш, замонавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш ва бир хилда қўлланишини таъминлаш, географик ва бошқа топонимик объектларга қонун ҳужжатларига мувофиқ ном берилиши борасидаги фаолиятни мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш, давлат тилини ривожлантиришга оид илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш…