Бугун ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 35-40°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 41-42° гача бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 36-38° бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, фақат куннинг иккинчи ярмида Фарғона вилоятининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-30° бўлади.