Тошкент вилоятига жамоат транспорти учун 1300 дан ортиқ автобуслар олиб келиниши режа қилинди

Бу ҳақда вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи Садриддин Шоқосимов ОАВ ва блогерлар учун ташкил этилган матбуот анжуманида батафсил маълумот берди. Унда вилоятда жамоат транспортини ислоҳ қилиш ва тартибга солиш борасида 2026 йилга қадар мўлжалланган «йўл харитаси» тақдимотини ўтказди. 

Шунингдек, транспорт ҳаракатини яхшилаш, аҳолига хавфсиз, қулай ва сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида бугунги кунда Олмалиқ шаҳрида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.