Самаркандда 36 ёшли эркак уч нафар боласини пичоқлаб ўлдирди

Самарқандда 36 ёшли эркак Исроил давлатида ишлаб келаётган турмуш ўртоғи билан телефон орқали ўзаро жанжаллашган. Натижада жаҳл қилиб, ундан ўч олиш мақсадида 3 нафар вояга етмаган фарзандини (13, 12 ва 10 ёшли, 2 та қиз ва 1 та ўғил) ошхона пичоғи билан қасддан ўлдирган. 

Бош Прокуратура Матбуот хизмати хабар беришича, шундан сўнг, у ушбу ошхона пичоғи билан танасининг чап кўкрак соҳасига бир маротаба уриб ўзига тан жароҳати етказган.

Ҳозирда у шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.