Хитой ҳукумати фуқароларни бир-бирининг ортидан жосуслик қилишга чақирди

1-август куни Хитой жосусликка қарши қонунни кучайтирди ва фуқароларни контрразведка ишларига қўшилишга чақирди, деб хабар берди Reuters ахборот агентлиги.

Маълумотларга кўра, Хитой Халқ Республикаси Давлат хавфсизлик вазирлиги фуқароларни шубҳали шахслар ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларни махсус каналлар орқали узатишга чақирган, шунингдек, бундай маълумотлар учун мукофот ваъда қилган.

Бир қатор давлатлар бундан хавотир билдиришмоқда. Хусусан, АҚШ.

Қўшма Штатлар бундай чораларнинг кучайтирилишидан хавотир билдириб, Хитойдаги хорижий компаниялар мунтазам тижорат фаолияти учун жазоланиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Март ойида Хитойда Япония дори ишлаб чиқарувчиси Astellas Pharma раҳбари жосусликда гумон қилиниб, ҳибсга олинди. Хитой томонидан бошқа давлатга давлат сирларини тақдим этишда айбланган австралиялик журналист Cheng Ley 2020 йил сентябрь ойидан бери ҳибсда сақланмоқда.