Тошкент вилоятидаги мактабларда махсус рацион асосида овқатланиш йўлга қўйилади

Тошкент вилоятидаги шифохона ва мактабларда махсус рацион асосида овқатланиш йўлга қўйилади, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги.

Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев соғлиқни сақлаш, мактаб ва мактабгача таълим тизимида келгусида қилинадиган ишлар тақдимоти билан танишди.

Қайд этилишича, вилоят ҳудудида репродуктив саломатликни сақлаш, туғруқлар оралиғини яхшилаш мақсадида, Паркент туманида, мактаб ва шифохоналарда алоҳида рацион асосида овқатланиш йўлга қўйилади.

“Бепул овқат бериш эса Ўрта Чирчиқ туманларида намуна сифатида йўлга қўйиладиган бўлди”, — дейилади хабарда.