Турли мавзуда

«Ўзгидромет» дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

29-30 сентябрь кунлари республикада бироз беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати баёнотида айтилади.

29 сентябрь шимол ва Бухоро-Навоий, 30 сентябрь куни Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ва Фарғона водий вилоятларида бироз ёғингарчилик бўлиб ўтиши кутилмоқда. Жойларда кутилажак ёғинлар кўп эмас.

3 октябрь кунига қадар республиканинг бошқа ҳудудларида ёғингарчилик кутилмалари мавжуд эмас.

29-30 сентябрь кунлари баъзи ҳудудларда шамол тезлиги кучайиб, чанг тўзонлари кўтарилиши мумкин.

Ҳарорат фонида ҳам катта ўзаришлар йўқ, октябрь ойининг бошлари учун меъёрий иқлимий муҳит бўлиши кутилмоқда, дейилади хабарда.

Кўпроқ юкланг

Tegishli maqolalar

Back to top button