Ўзбекистонликлар Германияга ойлиги 1700 евро бўлган ишга таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонликлар Германияга ойлиги 1,7 минг евро бўлган ишга таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Германияда юк машиналарига техник хизмат кўрсатиш ишларига фуқаролар таклиф этилади. Номзодлар учун талаблар:

  • автомобилларга техник хизмат кўрсатиш бўйича техникум, коллеж, институт ёки университет дипломи;
  • автомобилларга техник хизмат кўрсатиш бўйича тажриба;
  • Гёте, ECL, ÖsD yoki TELC’дан олинган немис тили бўйича B1 даража сертификат (А2 сертификат билан рўйхатдан ўтиш мумкин);
  • 20 ёшдан 40 ёшгача;
  • соғлом, хушмуомала, масъулиятли бўлиши.

Афзалликлари:

  • Ойлик 1700 евродан бошланади (нетто);
  • Виза, Германиягача авиачипта ва трансфер харажатлари иш берувчи ҳисобидан;
  • Синов муддатидан сўнг узоқ муддатли меҳнат шартномаси имконияти;
  • 1 йилда 30 кун таътил;
  • Арзонлаштирилган яшаш жой топишга кўмак.

Рўйхатдан ўтиш учун зарур ҳужжатлар:

  • хорижга чиқиш паспорти (пдф шаклда);
  • автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича диплом;
  • немис тилини билиш сертификати (пдф шаклда);
  • немис тилидаги таржимаи ҳол (Lebenslauf, пдф шаклда).

Рўйхатдан ўтиш