Отабек Сатторий қамоқдан манзил колонияга ўтказилгани айтилмоқда

Манзил-колонияларда маҳкумлар соқчисиз, аммо назорат остида сақланадилар. Колония ҳудуди доирасида эркин юрадилар. Айрим ҳолларда маъмурият рухсати билан колония ҳудудидан ташқарида назоратсиз юришлари, ишдан бўш вақтда чекланмаган миқдорда телефон орқали сўзлашишлари мумкин.

Очиқ манбаларга кўра, Отабек Сатторийнинг ҳибсга олинишига жавобан Халқаро журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси: «Ўзбекистон ҳукумати журналист Отабек Сатторийни зудлик билан озод қилиши, унинг мурожаатига эътироз билдирмаслиги, барча журналистларга репрессиядан қўрқмасдан, эркин фаолият юритишига имкон бериши керак», деб ёзган.

АҚШда жойлашган «Freedom Now» нодавлат ташкилоти БМТнинг ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш бўйича ишчи гуруҳига иш юзасидан петиция ҳам топширган.