Россияда товуқ тухуми нархи шиддат билан ошиб кетди



Сўнгги икки ой ичида Россияда тухум нархининг 30 фоиздан зиёдга ошиши Россия ҳукуматини ҳам ташвишга солиб қўйди. Ҳукумат тухумни божсиз олиб киришга изн берди, Россия Бош прокуратураси эса ишлаб чиқарувчиларни текширишни бошлаб юборди.

Росстат маълумотларига кўра, сўнгги икки ой — октябрдан декабргача мамлакат бўйлаб 10 дона тухумдан иборат тўплам нархи ўртача нархи 34 фоизга қимматлаб, 97 рублдан 116,5 рублга етган.