“Chevrolet Gentra” 28 марта қоидани бузиб, қарийб 20 млн жаримага тушди

Му ҳақида, МИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Аниқланишича, Самарқанд вилоятида ўтказилаётган тадбирлар давомида “ҳеч ким билмайди ёки кўрмайди” қабилида иш тутиб юрган ҳаайдовчилар ҳам аниқланмоқда.

Жумладан, Нарпай туманида “Chevrolet Gentra” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси К. Я. ана шундай олғирлардан бўлиб чиқди. У йўл ҳаракати қоидаларини оз эмас кўп эмас нақд 28 маротаба бузганлиги, қарздорлик эса 19,3 млн. сўмлиги аниқланган.

Бу бўйича ҳужжатлар Бюро органларига юборилган.

Давлат ижрочиси томонидан қарздорликни бартараф этиш юзасидан огоҳлантирилган. Бироқ, ҳайдовчи қарздорликни бартараф этиш ўрнига яширинча миниб юрган.

Олиб борилган тадбир давомида транспорт воситаси қарздорликни тўламагани учун вақтинча жарима майдончасига киритиб қўйиш вақтида қарздорликни ҳаммасини тўлаб берди.