2024/2025 ўқув йили қабули бўйича муҳим янгилик маълум қилинди

Тест синови топшириладиган фанлар бўйича тест топшириқлари сони ва баҳолаш мезонлари тасдиқланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғи билан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди. (мезонлар ўтган йилги қабулдек қолдирилди).

Унга кўра:

Барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан:

🔸 Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ в.б. тиллар) х 10 та;
🔹 Математика х 10 та;
♦️ Ўзбекистон тарихи х 10 та;

30 та савол учун 1.1 баллдан жами 33 балл.

Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан:

1-фан: 30 та савол х 3.1 балл = 93.0 балл
2-фан: 30 та савол х 2.1 балл = 63.0 балл

60 та саволдан жами 156,0 балл.

Умумий 2024/2025 ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.