Саудия Арабистони Рамазонда такрорий умрага рухсат берадими?

Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги рамазон ойида икки ёки ундан ортиқ умра зиёратига рухсат берилмаслигини айтди.

Саудия Арабистони ҳукуматининг умра жараёнларини электрон тарзда рўйхатдан ўтказадиган платформаси Нусукъга кўра, агар ўша шахс иккинчи умра учун рухсат олишга ҳаракат қилса, унга «Рухсат берилмайди» деган хабар келади.

Кейинги пайтда қироллик хориждаги мусулмонларларнинг зиёрат қилишлари учун қатор имкониятлар берган. Шахсий, меҳмон ва сайёҳлик визалари каби ҳар хил турдаги кириш визасига эга бўлган мусулмонлар электрон учрашувни брон қилганидан сўнг умра зиёратини адо этишлари ва Мадинадаги Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) қабри жойлашган Равзаи Шарифни зиёрат қилишлари мумкин. Саудия Арабистони расмийлари умра визасининг амал қилиш муддатини ҳам 30 кундан 90 кунга узайтирган.

Кутилаётган оқим билан курашиш учун Саудия ҳукумати намозхонларга маросимларни муаммосиз ва қулай тарзда бажаришга ёрдам берадиган бир қатор чора-тадбирларни эълон қилди, – дейилади хабарда.