Полиция бўлимига ҳужум уюштирилди  — Арманистон

Арманистонда полиция бўлими биносига ҳужумчилар бостириб киришди. Портлаш натижасида икки ҳужумчи яраланган.

Арманистон пойтахти Еревандаги полиция бўлими биносида граната портлади.

Маълумотларга кўра, Ереваннинг Нор Норк тумани полиция бўлими биносига 3 нафар номаълум ҳужумчи граната билан келган.

Ҳужумчилар хавфсизлик кучлари билан учрашиб, бир қанча талабларни илгари сурган. Кейин граната портлаган.

Портлаш натижасида икки ҳужумчи ҳам яраланган. Ярадорлар касалхонага ётқизилган. Учинчи ҳужумчи эса таҳдидларини давом эттирган ва зарарсизлантирилиб ҳибсга олинмасидан олдин хавфсизлик кучлари билан музокаралар олиб борган.

Воқеа жойида бўлган хавфсизлик кучлари ва фуқаролар орасида ҳеч қандай қурбонлар йўқ.