Қувасой шаҳар ҳокими жазога тортилганидан 15 кун ўтиб 34 миллион мукофот олди

Фарғона вилоят Қувасой шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақуловга март ойининг биринчи ярмида ўн нафар ҳокимлар қаторида вилоятнинг январ-феврал ойлари учун қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини экспортга чиқариш кўрсаткичлари бажарилишида сусткашликка йўл қўйганлиги учун ўртача ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида жарима қўлланилганди.


Орадан 15 кун ўтар-ўтмас март ойининг иккинчи ярмига келиб Фарғона вилояти ҳокимининг 2024 йил 26 мартдаги 119-11-0-Ғ/24-сонли фармойиши билан “Энг ташаббускор сектор” номинациясида ғолиб деб топилиб базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари (34 млн. сўм) миқдорида рағбатлантирилди.

Эслатиб ўтамиз, Хайрулло Бозоров 2021 йил 17 декабрда Қувасой халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Қувасойнинг аввалги ҳокими Равшан Раҳимжонов фаолиятини кескин қоралаб лавозимидан озод этганди. Ўрнига Зафаржон Тўрақулов номзодини тақдим этган ва янги ҳоким Қувасой шаҳар депутатлари томонидан бир овоздан қўллаб қувватланган.