Нурафшонда ФВБ қурилиши учун 2 миллиард сўм маблағ ажратилди

“Nurafshon business city” ҳудудида Нурафшон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими биноси қурилади.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тегишли фармойишни имзолади.

Бино қурилиши учун вилоят маҳаллий бюджетининг 2024-йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 2 миллиард сўм миқдорда маблағ ажратилди.

Фармойиш ижросини таъминлаш Тошкент вилоятнинг биринчи ўринбоаси А.Абдуллаев ва вилоят ҳокими ўринбосари Ш.Махмудовларга топширилди.