Бугун ҳаво ҳарорати 25 даражагача кўтарилади

Кундузи фақат Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-25° бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 21-23° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 9-14° илиқ бўлади.