“Activist” лойиҳаси муаллифи аварияга учради

Ижтимоий тармоқларда “Activist” номи остида ижод қилувчи Ҳожиакбар Носиров ЙТҲ га учрагани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар беришича, ҳалокат 12 апрель куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган. 

Янги Ўзбекистон кўчасида 2005 йилда туғилган И.Қ. бошқарувидаги Monza, 1997 йилда туғилган Хожиакбар Носиров (“Activist” лойиҳаси муаллифи) бошқарувидаги BYD ва 1993 йилда туғилган A.A. бошқарувида бўлган Cobalt ўзаро тўқнашган.


ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.