Афғонистонни босган сел 30 дан ортиқ кишини ҳалок қилди

Афғонистонда мавсумий ёмғирлар сабаб бўлган кучли сув тошқинлари уч кун ичида камида 33 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Бундан ташқари яна 27 киши яраланган. Бу ҳақда 14-апрел, якшанба куни “Толибон” ҳаракати вакиллари маълум қилди.

Афғонистон табиий офатларни бошқариш вазирлигининг “Толибон” вакили Абдулла Жанан Саекнинг маълум қилишича, 12 апрел куни пойтахт Кобул ва мамлакатнинг бир қанча вилоятларида сув тошқинлари кузатилган. 

Унга кўра, 600 дан ортиқ уй вайрон бўлиб, 200 га яқин чорва моллари нобуд бўлган. Шунингдек, сув тошқини 800 гектарга яқин қишлоқ хўжалиги экинлари ва 85 километрдан ортиқ йўлларга зарар етказган.