Электромобилларга ўзбекча “Muxlisa AI” овозли ёрдамчи ўрнатилади

Жорий йилнинг январь ойида “UZINFOCOM” делегацияси Хитойга қилган сафари давомида самарали учрашув ва музокаралар натижасида «iFlyTek» ва BYD компаниялари ўртасида расмий уч томонлама битим тузишга эришган эди.

Унга кўра 2024 йил охиригача BYD автомобилларида ўзбек тилида “Muxlisa AI” овозли ёрдамчиси ўрнатилиши келишиб олинган.

«iFlyTek» – сунъий интеллект дастурий таъминоти ва хизматларини етказиб берувчи, айниқса, овозни аниқлаш, тасвирни қайта ишлаш соҳаларида хизмат кўрсатувчи компания ҳисобланади.

Компания 1999 йилда ташкил этилган бўлиб, сунъий интеллект соҳасида дунёдаги энг инновацион компаниялардан бири сифатида тан олинган.

Учрашув давомида “Muxlisa AI” лойиҳаси муҳокама қилинди ҳамда уни Ўзбекистонда ақлли овоз функциясига эга замонавий BYD электромобилларига интеграциялаш масалаларига эътибор қаратилган. Электромобилларига ўзбекча “Muxlisa AI” овозли ёрдамчини ўрнатлади

Жорий йилнинг январь ойида “UZINFOCOM” делегацияси Хитойга қилган сафари давомида самарали учрашув ва музокаралар натижасида «iFlyTek» ва BYD компаниялари ўртасида расмий уч томонлама битим тузишга эришган эди.

Унга кўра 2024 йил охиригача BYD автомобилларида ўзбек тилида “Muxlisa AI” овозли ёрдамчиси ўрнатилиши келишиб олинган.

«iFlyTek» – сунъий интеллект дастурий таъминоти ва хизматларини етказиб берувчи, айниқса, овозни аниқлаш, тасвирни қайта ишлаш соҳаларида хизмат кўрсатувчи компания ҳисобланади.

Компания 1999 йилда ташкил этилган бўлиб, сунъий интеллект соҳасида дунёдаги энг инновацион компаниялардан бири сифатида тан олинган.

Учрашув давомида “Muxlisa AI” лойиҳаси муҳокама қилинди ҳамда уни Ўзбекистонда ақлли овоз функциясига эга замонавий BYD электромобилларига интеграциялаш масалаларига эътибор қаратилган.