Узбекистан Airways авиақатновларига рўйхатдан ўтиш вақти ўзгарди!

Тошкент халқаро аэропортида авиақатновлар сони ошиши ва йўловчилар оқими кўпайиши ҳисобга олиниб, рўйхатдан ўтиш жараёнига тегишли янги қоидалари жорий этилди. Энди Узбекистан Airways халқаро авиақатновларига рўйхатдан ўтиш вақти қатнов жўнашига 40 дақиқа эмас, 1 соат қолганда тугатилади.

Парвоз олдидан процедураларни бажариш учун зарур бўлган қўшимча вақтни ҳисобга олган ҳолда, йўловчилардан аэропортга олдиндан етиб келишлари сўралмоқда.