Ўзбекистонда аҳолиси энг кўп ҳудуд маълум бўлди

Ўзбекистонда 2024 йил 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли сони қарийб 37 миллион кишини ташкил этган. Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда – 4,2 млн киши.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудларда қуйидагича кўринишга эга: Фарғона вилояти – 4 млн киши; Қашқадарё вилояти – 3,5 млн киши; Андижон вилояти – 3,4 млн киши.