Андижонда бир нечта раҳбарлар вазифасидан озод қилинди ва интизомий жазолар қўлланилди

Вилоят ҳокими раҳбарлигида бўлиб ўтган йиғилишда маҳаллалардаги муаммолар билан ишлашда, хатлов жараёнларида, аҳоли даромадини ошириш ҳаракатларида иш жараёни суст давом этаётгани, ушбу масалалардаги кўрсаткичларини билдиришда хатоликка йўл қўйилганлиги учун Бўстон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, 2 та маҳалла раиси ва шу маҳаллалар еттилигидаги ходимлар вазифасидан озод этилдилар.

Пахтаобод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосарига интизомий чора қўллаш, битта маҳалла еттилигини вазифаларидан озод этиш белгиланиб, иккита еттиликка огоҳлантириш берилди. Андижон туманидаги 3 та маҳаллада олиб борилаётган ишлар қониқарли кўринишда эмаслиги қайд этиб ўтилди.