Қозоғистон шимолий вилоятларида мавсумий қорлар тўлиқ эриди

Мамлакатнинг фақат шарқий қисмидаги баланд тоғларда қор захираси қолган ва бу мамлакат умумий майдонининг 3 % ини ташкил этмоқда.

Казгидромет юқоридаги вазиятдан келиб чиқиб, ойнинг сўнгги кунларида мамлакат шимоли ва ғарбидаги сув тошқинлари билан боғлиқ вазият бироз барқарорлашини, хавфсиз ҳолатларга қайтиши, сув сатхлари кескин пасайишини прогноз қилган.