Марғилонда содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлди

Марғилон шаҳрида инсон ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ЙТҲ 19 апрель куни содир бўлган. 1986 йилда туғилган ҳайдовчи М.Т. Волксwаген машинасини Марғилон шаҳар Н.Холматова кўчасида бошқариб бораётиб, Спарк билан тўқнашиб кетган. Оқибатда Спарк ҳайдовчиси, 2003 йилда туғилган М.М. ҳодиса жойида вафот этган.