1 майгача ҳисоб рақам тўлдириб қўйилса, 2 ой мобайнида эски тариф амал қилади қилади — Энергетика вазирлиги

1 майгача ҳисоб рақам тўлдириб қўйилса, электр энергияси ва табиий газ бўйича 2 ой мобайнида эски тариф амал қилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

Янги қоидага кўра, 1 майдан бошлаб, аҳоли энергоресурслар учун ижтимоий норма асосида табақалаштирилган тартибда ҳақ тўлай бошлаши керак.

Аммо, Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари” ҳақидаги қарорига билан маиший истеъмолчи ўз хоҳишига кўра, 2 ойдан кўп бўлмаган муддат учун электр энергиясидан фойдаланиш ҳақини олдиндан тўлаб қўйиши мумкин ва бунда тариф ўзгарса ҳам қиймат қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.

“Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”нинг 102-бандига кўра “Тарифлар ўзгарган ҳолларда табиий газ ҳажми учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчи икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилиниши белгиланган. 1 майга қадар тўлов қилган ҳақдор абонентларга 2 ой муддат мобайнида эски тариф қоидалари амал қилади.

Масалан, сиз электр энергияси учун 30 апрель санасида 1 миллион 100 минг сўм тўлаб қўйсангиз ва май ойида 1 000 кВт·соат электр энергияси ёқсангиз, сизнинг шахсий ҳисоб рақамингиздан 200 кВт·соат учун 59 минг сўм (295 сўмдан), 800 кВт·соат учун эса 472 минг сўм (590 сўмдан), жами 531 минг сўм ечиб олинади. Июнь ойида худди шу тартиб давом этади.

1 июль ҳолатига 38 минг сўм пул билан ўтасиз ҳамда шу кундан эътиборан 1 кВт·соат учун сиздан 450 сўм ечиб олина бошлайди.

Аммо қарздор ёки май ойининг бошидаёқ шахсий ҳисоб рақамида маблағи тугаб, янги тўловни амалга оширишга мажбур бўлган абонентлар учун тариф ўзгаради ҳамда улар янги тўлов билан тегишли равишда 450/650 – 1000/1500 сўмдан ҳақ тўлашни бошлайдилар.