Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси ўзбекистонликларни Туркия ҳудудида кенг тарқалаётган фирибгарликларнинг навбатдаги турларидан огоҳлантирди.

Жумладан:

➖ онлайн савдо орқари берган буюртмани бекор қилгандан кейин ўзини адвокат деб суд, карго ҳаражатларини ундириш; 

➖ телефон орқали ўзини полиция ёки махсус кучлар ҳодими сифатида таништириб, сизнинг ҳисобингиздан ҳориждаги жиноий ёки террорчи гуруҳларга тўлов амалга оширилганлигини айтиб, асл жиноятчини ушлаш мақсадида янги бир ҳисоб рақамига пул ўтказиш.

Бундай фирибгарлар ўзингиздан маълумотларни олиб ўзингизга қарши ишлатиши, фирибгарлик ва ишонтиришда псиҳологик воситалардан фойдаланиши юзасидан ҳаракат қилаётганлиги маълум бўлмоқда. 

Ватандошларимиздан онлайн равишда берилган буюртмани бекор қилишда белгиланган тартибда қайтариш, телефон орқали ўзини полиция, суд, махсус куч ҳодими деб таништирган шахсларга маълумот бермаслик, ўрнатилган тартибда чақиришларини талаб этишлари тавсия этилмоқда.