Ўзбекистонда 25 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17 даража, кундузи 24-26 даража бўлади.


Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.


Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 24-29 даража бўлади.


Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.


Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.


Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.


Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қор кўчиш хавфи (2000 метрдан юқорида) бор. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 11-16 даража бўлади.