Адлиячилар оромгоҳи бюджет пулидан 207 млнга қимматбаҳо спиртли ичимликлар сотиб олди

Махсус ахборот порталга 2023 йил 6 апрел куни жойлаштирилган давлат харидига кўра, Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Конвенсион марказ» давлат муассаси томонидан жами 207 млн 260 минг сўмга чет элда ишлаб чиқарилган спиртли ичимликлар (вино, ароқ, виски, ликер, мартини, ром, бренди ва ҳоказолар) харид қилинган.

Жумладан, 15 млн 410 минг сўмга 46 дона «Jack Daniel’s Old №7» (АҚШ; виски; 0,7 л.; нархи – 335 минг сўм), 24 млн сўмга 60 дона «Водка Онегин» (Россия; ароқ; 0,7 л.; нархи- 400 минг сўм), 8 млн 400 минг сўмга 24 дона «KINGSTON 62 WHITE» (Ямайка; ром; 1,0 л.; нархи – 350 минг сўм), 7 млн сўмга 24 дона «Riserva Speciale Rubino» (Италия; мартини; 0,7 л.; нархи – 292 минг сўм), 8 млн 880 минг сўмга 24 дона «CAMPARI» (Италия; ликер; 0,7 л.; нархи – 370 минг сўм) ва шу каби бир қанча «импортный» алкоголли маҳсулотлар харид қилинганини кўришимиз мумкин..

Адлия вазирлигига тегишли «Конвенсион марказ» ДМ — Бўстонлиқ тумани Хумсон МФЙда жойлашган «Олмос» дам олиш маскани ҳисобланади. Унда Адлия вазирлиги тизимидаги ходимлар ва уларнинг оила аъзолари дам олиши ташкил қилинган.