Тошкент метрополитени уч ойда 63,8 миллион йўловчини ташиди

2024-йилнинг январ-март ойларида Тошкент метрополитенида 63,8 миллион йўловчи ташилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Статистика агентлиги хабар берди.

Бу кўрсаткич 2023-йилнинг мос даврига нисбатан 25,1 миллион йўловчига кўпдир. Хусусан, ўтган йили дастлабги 4 ойи давомида Тошкент метрополитенида ташилган йўловчилар сони 38.7.млн га етган эди.

Ушбу даврда ташилган ўртача кунлик йўловчилар сони 700,8 минг нафарни ташкил этди, бу 2023-йилнинг шу даврига нисбатан 64,7 фоизга кўпдир.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Транспорт вазирлиги янги автобуслар ҳамда катта ва ўта катта сиғимли электробуслар харид қилинганидан кейин Тошкент шаҳрида автобус йўловчилари сони кескин ошганини маълум қилганди.

Метро вагонларга белгиланган йўловчиларнинг сони кўпайиши ва бунинг ҳисобига вагонларга нормадан ортиқ юклама тушиб метро поездларини тез-тез бузилишига олиб келаётгани айтиб ўтилган эди.