Улар қурилиш чиқиндилари ва бошқа чиқинди турларини ёқиш, шунингдек, дала ва аҳоли пунктларида хазон, шох-шаббаларга ўт қўйиш каби ҳуқуқбузарликларни содир этишган.
Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларининг бузилишига қарши доимий назорат рейд тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Рейд давомида ўтган 9 ой ичида жами 1 356 нафар фуқаро томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилгани маълум бўлди. Хусусан, ҳуқуқбузарларнинг 117 нафари мансабдор шахслар эканлиги аниқланди. Улар қурилиш чиқиндилари ва бошқа чиқинди турларини ёқиш, шунингдек, дала ва аҳоли пунктларида хазон, шох-шаббаларга ўт қўйиш каби ҳуқуқбузарликларни содир этишган.
Ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 88-моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Ҳуқуқбузарлар жами 332 миллион сўм миқдорида жаримага тортилди.
Маълумот учун, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларини бузишга қарши рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.
Бу каби ҳуқуқбузарликлар қонуний жавобгарликка сабаб бўлади.