Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида “Matiz” 12 ёшли қизни уриб юборди. Ҳолат юқори тезлик натижасида содир бўлгани айтилмоқда.
Жорий йилнинг 11 сентябрь куни соат тахминан 08:45 ларда тумандаги Газарак-Тортули йўналиши бўйича юқори тезликда ҳаракатланаётган “Matiz” йўлни кесиб ўтаётган қизни уриб юборган.
Шундан сўнг, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши сабаб машина йўл четидаги дарахтга урилган. ЙТҲ оқибатида қиз оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. Ҳайдовчи ва йўловчи ҳам шифохонага ётқизилган.
Қайд этилишича, мазкур йўл маҳаллий аҳамиятга эга бўлиб, бу ерда ҳаракат тезлиги соатига 70 километр бўлиши керак. 5.22 ва 5.23 йўл белгилари ўрнатилган. Аммо, ЙТҲ содир бўлган ҳудудда йўл ётиқ чизиқчаси мавжуд эмас.