Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 2 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасигамташриф буюрди.

Биринчи Президент ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Қуръон тиловат қилинди.

Шавкат Мирзиёев истиқлолимизнинг 30 йиллик байрамига бағишланган тантанали маросимда Ислом Каримов Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилиб, тарихимизнинг энг мураккаб ва оғир даврларида давлатимизни бошқарганини таъкидлади.

Ушбу хотира тадбири ҳам халқимизнинг Биринчи Президентга ҳурмати ифодасидир.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари ҳам иштирок этди.

Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *