Қўқонда ўғирлик қилган аёл ушланди

Фарғона вилояти ИИБ Aхборот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 1-июл санасида A.Ш исмли фуқаро Қўқон шаҳри ИИВга мурожаат қилиб, 30-июн куни номаълум шахс Лойхавий кўчасида жойлашган буюм бозорига харид учун келган вақтида қўлидаги аёллар сумкасидан нархи 2 500 000 сўмни ташкил этган “Самсунг A– 10” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда оғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (киссавурлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Ж. содир этганлиги аниқланиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *