Олтиариқда пахта қабул қилиш пунктида ёнғин чиқди

2021-йил 27-сентябр куни соат 13:27да Олтиариқ тумани “Полосон” МФЙ, Марғилон кўчасида жойлашган пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 9 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:35 да етиб бориб, соат 14:00 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 14:34 да батамом ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Шу ўринда, ФВВ: “Ҳурматли фуқаролар, пахта тез аланга олувчи хомашёдир. Мавсумни ҳар томонлама беталофат ўтказишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этинг”,– дея аҳолига мурожаат қилмоқда.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *