Аркадағ Туркманистон мустақиллигига атаб 65 китобини ёзди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов яна бир янги китобини ёзиб тугатди.
Ушбу янги “шедевр”нинг номи “Мустақиллик – бахтимиз” деб номланган бўлиб, давлат мустақиллигининг ўттиз йиллигига бағишланган.
Асар ҳақида муаллифининг ўзи шундай дейди:
— Китобда жаҳон ҳамжамиятининг барча аъзоларини бирлаштиришга қаратилган юксак мақсадларни янада амалга ошириш имкониятлари ҳар томонлама таҳлил қилинган. Бу китобхонларга тинчлик, тараққиёт ва бутун инсоният учун порлоқ келажак учун халқларни бирлаштирувчи ғояларнинг абадий аҳамиятини очиб беради.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Туркманистон президенти ҳамда вазирлари республика мустақиллигига ўттиз йил тўлгани муносабати билан бир-бирига орден ва медаллар топширишган эди.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *