Республикамизнинг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин

“Ўзгидромет” 30-сентябр куни қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида хабар берди. Унга кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳудуднинг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-28°, шимолда 13-18° атрофида бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 24-26° ни ташкил этади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 17-22° бўлади.