Қозоғистондаги сўнгги беш кунлик воқеалар хронологияси

Қозоғистонда юз бераётган ҳолатлар хронологиясини олдинроқ эътиборингизга ҳавола этгандик, сўнгги 5 кунликдаги, яъни бешинчи январдан 10 январга қадар бўлган асосий воқеалар ривожини тақдим қиламиз.

• Намойишчилар Олма-отадаги элбоши Нурсултон Назарбоев учун қўйилган ҳайкални йиқитишди. Ўша куниёқ Назарбоев “соғлиғидаги муаммолар сабаб, даволаниш учун” мамлакатни тарк этди.
• Қозоғистонда 3.2 млрд долларлик сармоя билан энг бой аёл ҳисобланган, Назарбоевнинг ўртанча қизи Динара Назарбоева Қирғизистонга учиб кетди.
• Ўзбекистонга шимоли-ғарбдан чегарадош бўлган Мангистау вилояти марказидаги Актау халқаро аэропортини намойишчилар эгаллаб олди.
• 15 минг атрофидаги одамлар Тоқаев истеъфосини талаб қилишмоқда, намойишчиларга қарши қурол ишлатилмаяпти.
• Намойишчилар Тараз шаҳридаги учта полиция биноси ва 50 та полиция машиналарини ёқиб юборди.
• Қасим-Жомарт Тоқаев ОДКБ(Организация Договора о коллективной безопасности)- Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидаги ҳамкорларидан мамлакатдаги нотинчликларни бостириш учун ёрдам сўради.
• Олма-отада нон учун қатор навбатлар юзага келди.
• Криптовалюталар, жумладан, биткоин нархи 5 фоизга қадрсизланди.
• Тоқаев ҳарбийларга қаршилик кўрсатаётган намойишчиларга қарата огоҳлантиришсиз ўқ отиш буйруғини берди. У шунингдек тезкор ва дўстона ёрдам бергани учун Россия Президенти Владимир Путинга чуқур миннатдорлик изҳор қилди.
• Намойишчилар «Қозоғистонни озод қилиш фронти» деб номланган қуролли гуруҳ тузилганини эълон қилди.
• Байқўнғир Қозоғистонда интернет ўчирилмаган ягона шаҳар бўлиб қолмоқда.
• Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг кенжа қизи Алия Назарбоева Буюк Британия фуқаролигини олиш ниятида Лондон шимолидан қаср сотиб олди.
• Жамбил вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Жанат Сулейменов ўз жонига қасд қилган.
• Германия Қозоғистонга қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатди.
• КХШТ кенгашининг Қозоғистондаги воқеаларга бағишланган навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг.

Зайниддин Норқувватов тайёрлади