Қуёшдан 30 январ куни ажралиб чиққан плазма булути оқибатида Eрни магнит бўронлари қоплайди

Маьлум қилинишича, Қуёш массаси тўлқини Ерга 2 февралда етиб келади. Олимлар Г1 синфидаги геомагнит бўронлари бўлишини прогноз қилган. Унда кейинги магнит бўрони 5 февралда бўлиши кутилмоқда, бундан ташқари, Ер магнитосфераси 6–10 феврал давомида бўрон таъсирида бўлади. Шунингдек, 18 ва 25 феврал кунлари мутахассислар яна иккита кучли қуёш чақнаши кутилишини қайд этган.

Мутахассисларнинг кузатишлари натижасига кўра, Қуёшнинг умумий фаоллиги камида бир-икки ой давомида юқори бўлиб қолади. Қуёшдаги кучли чақнашлар одамлар саломатлигида ўзгаришларга олиб келиши мумкин.

Магнит бўрони инсон организмига қандай таъсир қилиши мумкин деган саволга эса мутахассислар фикрига қулоқ тутамиз. Ўрганишларга кўра, магнит бўронлари, ҳатто ўрта кучга эга бўлса ҳам, инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади.

Уларнинг энг кенг тарқалган кўриниши қуйидагилар:

– бош айланиши ва бош оғриғи;

– уйқу бузилиши;

– диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар;

– қон босимининг бузилиши;

– сурункали касалликларнинг кучайиши;

– тана оғриғи, шунингдек, бўғимлардаги оғриқлар;

– иштаҳа бузилиши ва кўнгил айниши;– ҳолсизлик ҳисси.