​​Тошкентнинг айрим кўчаларида пуллик “парковка” лар ташкил этилади

«Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, 2022 йилда 10 та марказий кўчаларда давлат-хусусий шериклик асосида автомобилларнинг автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик тўхташ жойларини ташкил этилади. Хусусан, Фидокор, Амир Темур, Нукус, Братислава, Миробод, Глинка, Авлиёота, Шевченко, Саид Барака, Моштабиб ва Якуб Колас кўчаларида.

Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда автомобилларнинг автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик тўхташ жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида қарор қабул қилади.

Шунингдек, Тошкент шаҳрининг магистрал кўчалари, жумладан, Келес йўли, Аҳмад Дониш, Боғишамол, Буюк ипак йўли, Махтумқули, Фарғона йўли, Лутфий, Бешқайрағоч, Кўкча дарвоза ва Беруний кўчаларидаги 11 та автобус йўналишида алоҳида бўлаклари ташкил этилади. Бу ишлар 2026 йилга қадар амалга оширилади. Жорий йил охирги чорагида фақат Аҳмад Дониш кўчасида алоҳида йўлак ишга туширилади.