Алкоголь стрессдан чиқарувчи эмас, чақирувчидир, – мутахассис

Россиялик психиатр Сергей Нурисламов стресс ҳолатида спиртли ичимликлар ичишнинг зарари ҳақида огоҳлантирди. Мутахассиснинг фикрича, кучли ичимликлар руҳиятнинг беқарор ҳолатини кучайтириши мумкин.

“Шундай одамлар борки, онгини хира қилиш учун стресс даврида алкагольга муккасидан кетадилар. Аслида, сиз бундай қилсангиз, унда вақтинчалик таъсирга эга бўласиз, холос. Бора-бора киши ушбу психофаол моддаларга борган сари “шўнғиши” керак бўлади. Натижада сиз қўрқув билан бирга қарамликни ҳам қўшиб, қарши курашишингиз керак бўлади “, деди шифокор.

Унинг сўзларига кўра, спиртли ичимликлар ёрдамида салбий ҳис-туйғуларга қарши кураш ҳақиқатдан қочишга уринишдир.

Ва бунда, агар одамда аввалдан мойиллик бўлса, паранойя, истерия ва фобияларнинг кучайиши хавфи мавжуд.

“Сизни салбий оқибатларсиз тинчлантиришга имкон берадиган бир қатор дорилар мавжуд. Уларни рецепсиз ҳам олиш мумкин. Агар ташвишланиш даражаси сиз кутгандан юқори бўлса, дарҳол мутахассисларга мурожаат қилишингиз керак”, — дейди Нурисломов.

Ҳатто, стресс бўлмаган ҳолатда ҳам, спиртли ичимликлар саломатлигингиз учун зарарли эканлигини унутманг!