Бухородаги туғруқхонада 23 ёшли аёл вафот этди

Ҳолат юзасидан Прокуратура текширув ҳаракатлари бошлади.

Аниқланишича, Бухоро шаҳрида яшаган 1999 йилда аёл 9 март куни туғиш учун касалхонага келиб, эгизак фарзандларни дунёга келтирганидан 2 кун ўтиб, вафот этган.

Марҳуманинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.