Самарқандда она ва бола ўз уйида ўлдириб кетилди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида она ва унинг қизи ўз яшаш уйида ўлдириб кетилганига оид хабарлар тарқалди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби маълумот берди.

Аникланишича, жорий йилнинг 10 март куни  туманнинг “Эсабой” маҳалласида истиқомат қилувчи 58 ёшли Н. А. (аёл) ва унинг 21 яшар қизи В. Д.нинг мурдаси  қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.