Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?

2022 йил 1 апрель ҳолатига кўра, республикамизда рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 109 тани ташкил этиб, улардан 13 656 таси фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Қайд этилишича, фаолият ку‌рсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 417 тага ошган.

Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:

• Россия – 2 390 та

• Хитой – 1 967 та

• Туркия – 1 961 та

• Қозоғистон – 1 109 та

• Корея – 890 та

Хорижий капитал иштирокида 2022 йилнинг январь-март ойларида янги ташкил этилган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:

• Россия – 107 та

• Туркия – 95 та

• Қозоғистон – 46 та

• Хитой – 45 та